Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Кейин бутун жамоа фиғон чекиб, тун бўйи йиғи–сиғи қилиб чиқди. Жамики Исроил халқи Мусо ва Ҳорундан минғирлаб нолиб, уларга шундай деди: — Қанийди, Мисрда ўлиб кетганимизда ёки шу саҳрода жон берганимизда эди! Агар жангда қирилиб кетадиган бўлсак, нима учун Эгамиз бизни ўша юртга олиб боряпти? Бизнинг хотину бола–чақаларимиз душманга ўлжа бўлади–ку! Бундан кўра, Мисрга қайтиб кетганимиз яхшироқ эмасми?! Шундан сўнг улар ўзаро: “Ўзимизга бир йўлбошчи танлаймиз–у, Мисрга қайтиб кетамиз”, деб келишиб олишди. Мусо билан Ҳорун эса бутун Исроил жамоаси олдида мук тушишди. Юртни кўриб келган айғоқчиларнинг иккитаси Нун ўғли Ёшуа ва Яфунах ўғли Холиб қайғудан кийимларини йиртишди. Иккови жамики Исроил жамоасига дейишди: — Биз кўриб келган юрт — жуда ҳам яхши жой! Агар Эгамиз биздан мамнун бўлса, У бизни ўша юртга олиб киради, сут ва асал оқиб ётган ўша юртни бизга беради. Фақат Эгамизга қарши исён қилманглар! У юртнинг халқидан қўрқманглар! Улар биз учун осон ўлжа бўлишади. Улар пушти паноҳидан айрилган, Эгамиз эса биз билан бўлади. Улардан қўрқманглар! Лекин бутун жамоа: “Ёшуа ва Холибни тошбўрон қиламиз!” деб пўписа қилди. Шунда Эгамиз улуғворлигини Учрашув чодирида жамики Исроил халқига зоҳир қилди. Эгамиз Мусога деди: — Қачонгача бу халқ Мени хўрлайди?! Уларнинг орасида қанча мўъжиза кўрсатган бўлсам–у, қачонгача Менга ишонмай юради?! Мен ўлат юбориб бу халқни қириб ташлайман. Сендан эса улардан ҳам кучлироқ ва буюкроқ бир халқ яратаман. Аммо Мусо Эгамизга шундай жавоб берди: — Сен бу халқни Ўз қудратинг билан Мисрликлар орасидан олиб чиққан эдинг–ку! Агар халқингни қириб ташласанг, Мисрликлар бу ҳақда эшитишади. Улар бу юртда истиқомат қилаётган халқларга ҳам бу ҳақда хабар беришади. Эй Эгам, ўша халқлар Сен биз билан эканингни билишади. Сен биз билан юзма–юз кўришганингни, Сенинг булутинг доимо бизнинг тепамизда турганини, Сен бизни кундузи устун шаклидаги булут ичида, кечаси устун шаклидаги аланга ичида йўлга бошлаганингни улар билишади, ахир! Борди–ю, Сен халқингнинг ҳаммасини бирдай қириб ташласанг, Сенинг улуғворлигинг ҳақида эшитган халқлар: “Исроил халқининг Эгаси қасам ичиб ваъда берган юртга Ўз халқини олиб кира олмагани учун уларни саҳрода нобуд қилиб юборибди”, деб айтишмайдими?! Борди–ю, Сен халқингнинг ҳаммасини бирдай қириб ташласанг, Сенинг улуғворлигинг ҳақида эшитган халқлар: “Исроил халқининг Эгаси қасам ичиб ваъда берган юртга Ўз халқини олиб кира олмагани учун уларни саҳрода нобуд қилиб юборибди”, деб айтишмайдими?! Ё Раббий, илтижо қиламан, Ўз матонатингни кўрсат. Сен Ўзинг айтгансан: “Мен, Эгангизнинг жаҳли тез эмас, содиқ севгим мўлдир. Фосиқликни, исённи кечираман. Лекин айбдорни асло жазосиз қолдирмайман. Мен уларни жазолайман, уларнинг гуноҳлари оқибатидан фарзандлари, набиралари ва чеваралари ҳам қочиб қутулмайди.” Ўтинаман, чексиз севгинг туфайли бу халқнинг гуноҳидан ўт. Ахир, Сен уларни Мисрдан чиққанларидан бери кечириб келяпсан. — Илтимосингга мувофиқ уларни кечираман, — деди Мусога Эгамиз. — Лекин Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи, ер юзини тўлдирган улуғворлигим ҳақи, онт ичиб айтаманки, бу одамларнинг бирортаси Мен оталарига ваъда қилган юртга кирмайди. Улар Менинг буюк қудратимни, Мисрда ва саҳрода қилган мўъжизаларимни кўра туриб Менга қулоқ солмадилар, Мени қайта–қайта синадилар. Мени хўрлаган бу одамлар Канъон юртини кўрмайдилар. бу одамларнинг бирортаси Мен оталарига ваъда қилган юртга кирмайди. Улар Менинг буюк қудратимни, Мисрда ва саҳрода қилган мўъжизаларимни кўра туриб Менга қулоқ солмадилар, Мени қайта–қайта синадилар. Мени хўрлаган бу одамлар Канъон юртини кўрмайдилар. Лекин қулим Холиб бундайлардан эмас. У Менга содиқ қолди. Шунинг учун Мен уни ўзи кўриб келган ўша юртга олиб кираман. Унинг насли юртни эгаллайди. Энди эса Омолек ва Канъон халқлари яшайдиган водийларга бора кўрманглар. Эртагаёқ орқага қайтинглар, Қизил денгиз йўлидаги саҳрога боринглар. Эгамиз Мусо билан Ҳорунга деди: — Қачонгача бу қабиҳ жамоа Мендан нолийверади?! Мен Исроил халқининг минғирлаб нолишини эшитдим, бориб уларга Менинг бу гапимни айт: “Барҳаёт Худо бўлганим ҳақи, онт ичиб айтаманки, минғирлаб нолиганларингизни Мен бошингизга соламан. Мен, Эгангиз, айтдим. Жасадларингиз мана шу саҳрода қолади. Рўйхатга кирган йигирма ва ундан юқори ёшдагилар — Мендан минғирлаб нолиганларнинг ҳаммаси Мен онт ичиб, сизларга яшаш учун бермоқчи бўлган юртга киришмайди. У юртга фақат Яфунах ўғли Холиб билан Нун ўғли Ёшуа киришади. Сизлар, болаларимиз у ерда душманга ўлжа бўлади, деб айтдингиз. Аммо Мен болаларингизни ўша ерга олиб кираман. Сизлар рад этган ўша юртдан улар баҳра олишади. Сизларнинг жасадларингиз эса мана шу саҳрода қолиб кетади. Болаларингиз саҳрода қирқ йил тентираб юради. Ҳаммангиз мана шу саҳрода нобуд бўлмагунингизча, болаларингиз сизнинг садоқатсизлигингиз учун азоб тортишади. Сизлар ўша юртни қирқ кун давомида кўриб қайтиб келган эдингизлар. Энди гуноҳингиз учун қирқ йил, ҳар бир кун эвазига бир йилдан жазо тортиб юрасизлар. Менга қарши чиққанларнинг ҳоли не кечишини ана шунда биласизлар! Менга қарши йиғилган мана шу қабиҳ жамоанинг ҳаммасини Мен шундай аҳволга соламанки, улар мана шу саҳрода қирилиб, йўқ бўлиб кетишади. Буни Мен, Эгангиз, айтдим.” Аммо улар исён қилдилар, Эгамизнинг Муқаддас Руҳини ранжитдилар. Шунинг учун Эгамиз уларнинг душмани бўлди. Эгамизнинг Ўзи уларга қарши курашди.
Выбор основного перевода