Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
— Лекин Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи, ер юзини тўлдирган улуғворлигим ҳақи, онт ичиб айтаманки, бу одамларнинг бирортаси Мен оталарига ваъда қилган юртга кирмайди. Улар Менинг буюк қудратимни, Мисрда ва саҳрода қилган мўъжизаларимни кўра туриб Менга қулоқ солмадилар, Мени қайта–қайта синадилар. Мени хўрлаган бу одамлар Канъон юртини кўрмайдилар. бу одамларнинг бирортаси Мен оталарига ваъда қилган юртга кирмайди. Улар Менинг буюк қудратимни, Мисрда ва саҳрода қилган мўъжизаларимни кўра туриб Менга қулоқ солмадилар, Мени қайта–қайта синадилар. Мени хўрлаган бу одамлар Канъон юртини кўрмайдилар. Чунки Эгангиз Худо сизга мулк қилиб берадиган ерга ҳали кирмадингиз, осойишта ҳаётга эришмадингиз. Биз ишонганимиз учун фароғат диёрига кирамиз. Ишонмаганлар ҳақида эса Худо шундай деганди: “Шунинг учун ғазабланиб, онт ичдим: «Улар фароғат диёримга кирмайди.»” Ҳолбуки, Худо фароғат диёрини дунёни яратгандаёқ тайёрлаб қўйган. Юқоридаги парчада айтилгандай: “Улар фароғат диёримга кирмайди.” Шундай экан, фароғат диёрига киришга жон куйдирайлик. Акс ҳолда, биз ҳам Исроил халқидай итоатсизлик қилиб, фароғатдан бебаҳра қоламиз.
Выбор основного перевода