Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Худо шундай деб айтяпти: “Мурувват пайти келганда, Мен сенга қулоқ соламан. Нажот куни келганда, Мен сенга ёрдам бераман.” Ўша мурувват пайти ҳозирги пайтдир, ўша нажот куни бугунги кундир. Олдинги яшаш тарзингизга тобе бўлманг, эски ўзлигингиздан воз кечинг, чунки у алдовчи эҳтирослар туфайли бузилиб кетган. Шунинг учун ҳам ҳозир қилаётганингиздек, бундан кейин ҳам бир–бирингизга далда бериб, куч ва ғайрат бағишланг. Биз бир–биримизга эътиборли бўлайлик, бир–биримизни меҳр–муҳаббатга ва хайрли ишларга чорлайлик. Баъзи одамларга ўхшаб, йиғилишларимизни қолдирмайлик. Аксинча, Раббимиз Исонинг келадиган куни яқинлашиб қолганини билиб, бир–биримизни янада кўпроқ руҳлантирайлик.
Выбор основного перевода