Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Жасадларингиз мана шу саҳрода қолади. Рўйхатга кирган йигирма ва ундан юқори ёшдагилар — Мендан минғирлаб нолиганларнинг ҳаммаси Худо одами Мусонинг ибодати. Эй Раббий, насллар оша Сен паноҳимиз бўлган эдинг. Тоғлар ҳали пайдо бўлмасдан олдин, Еру оламни яратмасингдан олдин, Абадулабад Сен Худосан. Сен инсонни тупроққа қайтарасан, “Қайтинглар тупроққа, эй бандалар”, деб айтасан. Минг йил Сенинг назарингда бир кундайдир, Қисқа бир тун вақтидайдир. Сен одамларни супуриб ташлайсан, Улар гўё тушга ўхшайди. Улар тонгда унган янги майса кабидир. Тонгда майса янгидан ўсиб чиқса ҳам Оқшомда сўлиб, хазон бўлади. Сенинг ғазабингдан адойи тамом бўлдик, Қаҳрингдан биз ваҳимага тушдик. Гуноҳларимизни Сен олдингга келтирдинг, Яширин гуноҳларимизни нурларинг ёритиб туради. Кунларимиз Сенинг ғазабинг остида ўтади, Йилларимиз бир оҳ каби, тез ниҳоясига етади. Кунларимиз етмиш йил экан, Агар бардам бўлсак, саксон йил экан. Энг ажойиб йиллар заҳмат, жафо билан кечаркан, Умримиз тез ўтар, ўзимиз учиб кетармиз. Сенинг ғазабинг қудратини ким била олар?! Қаҳринг, Ўзингга лойиқ қўрқув каби буюкдир. Умримиз кунларини санашни бизга ўргатгин, Токи биз доно қалбга эга бўлайлик. Кел, эй Эгам! Қачонгача кутамиз?! Ўз қулларингга шафқат қилгин! Саҳарда содиқ севгинг билан бизни қондиргин, Умримиз бўйи қўшиқ айтиб, хурсанд бўлайлик. Кулфатлар кўрдик кўп кунлар, Бизни қайғуга гирифтор қилдинг қанча йиллар, Ўша кунлар эвазига бизни хурсанд қил. Биз, Ўз қулларингга қудратли ишларингни кўрсатгин, Бизнинг наслимиз улуғворлигингни кўрсин. Эй Раббимиз Худо, лутф–караминг бизга ёр бўлсин, Қилган ишимиз бароридан келсин, Ҳа, ишларимизга барака бергин! Ахир, ҳамма гуноҳ қилган ва Худонинг улуғворлигидан маҳрумдир.
Выбор основного перевода