Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Эгамиз буюк қудрати билан Мисрликларни мағлуб қилганини Исроил халқи кўргач, Ундан қўрқадиган бўлдилар. Улар Эгамизга ва Унинг қули Мусога ишондилар. Лекин қулим Мусо билан бошқача гаплашаман. Менинг бутун халқим орасида ишончлиси Мусодир. Эгангиз Худо сизлар учун ўз халқингиз орасидан менга ўхшаган бир пайғамбар чиқаради. Унга қулоқ солинглар. Сиз Синай тоғида йиғилган кунингизда Эгангиз Худодан ўзингиз уни тилаб олгандингиз, зотан, сиз шундай деган эдингиз: “Эгамиз Худонинг овозини энди эшитмайлик, мана шу буюк оловни ҳам бошқа кўрмайлик, акс ҳолда, ўламиз.” Ўшанда Эгамиз менга шундай деди: “Уларнинг айтганлари тўғри. Улар учун ўз халқи орасидан сенга ўхшаган бир пайғамбар чиқараман, Мен унга нима айтишни ўргатаман. Ўша пайғамбар берган амрларимнинг ҳаммасини уларга айтади. У Менинг номимдан гапиради, унга қулоқ солмаган одамни Мен Ўзим жазолайман. Агар Мусога ишонганингизда эди, Менга ҳам ишонган бўлар эдингизлар. Ахир, у Мен ҳақимда ёзган эди.
Выбор основного перевода