Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Қани энди, Худо мени эзиб ташлашга рози бўлса эди, Қўлига эрк бериб, жонимни олса эди. Ана ўшанда мен тасалли топган бўлардим, Ҳатто оғриқларимга қарамай қувонган бўлардим, Чунки Муқаддас Худонинг сўзларини мен рад қилганим йўқ. Қачонгача кутаман ахир, кучим етармикан?! Охири нима бўлади ўзи? Нима учун сабр–тоқат қилишим керак?! Мен тошдай қаттиқ эмасман–ку! Менинг танам темирдан эмас–ку! Йўқ, ўзимга ўзим ёрдам беролмайман, Ҳеч бир чора–иложим йўқ. Қайғу–алам тортаётган инсон Қодир Худодан қўрқишни рад қилган бўлса ҳам, Ўша инсонга содиқ дўстлар керак. Аммо дўстларимга ҳам ишониб бўлмайди, Улар оқиб ўтиб кетадиган ирмоқлардайдир. Ўша ирмоқлар музу қор эриганда тошиб оқади, Иссиқ ҳавода эса улар қуриб қолади, Кун қизиганда ғойиб бўлади. Карвонлар бу ирмоқларни қидириб, Йўлларидан адашиб кетадилар. Юриб–юриб, чўлда ҳалок бўладилар. Темо юртининг карвонлари ҳам сув қидириб келадилар, Шава юртидан келганлар ҳам сувга умид қиладилар. Аммо ўша ирмоқларга ишонганлар тушкунликка тушадилар, У ерга бориб, гангиб қоладилар. Сизлар ҳам мен учун худди ўша ирмоқлардайсизлар. Кулфатимни кўриб туриб, ваҳимага тушяпсизлар. Сизлардан бирон нарса сўрадимми?! Ёки бойлигингиздан бериб, мени қутқаринглар, деб айтдимми?! Биз Исо Масиҳга бўлган имонимиз орқали Худонинг олдида оқланамиз. Одамлар орасида ҳеч бир фарқ йўқ. Лекин гуноҳкорлар Исо Масиҳ орқали гуноҳларидан озод бўладилар. Улар оқланишга лойиқ бўлмасалар–да, Худонинг инояти билан оқланадилар. Қадим замонда бу руҳлар Худога итоатсизлик қилиб, инсониятни йўлдан оздирганди. Аммо Худо сабр қилди. Нуҳ ўз кемасини қуриб бўлгунча Худо инсониятни ҳукм қилмай, кутиб турди. Ўша кемага фақат саккизтагина одам кириб, тўфон сувларидан омон қолганди. Худо қадимги дунёни ҳам аямай, бетавфиқлар устига тўфон келтирди. У фақат солиҳлик жарчиси бўлган Нуҳни ва бошқа етти кишини омон сақлади.
Выбор основного перевода