Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Мусо қўлини денгиз томонга узатди. Шундан кейин тун бўйи Эгамиз шарқдан кучли шамол эстириб, денгизни икки томонга айирди, денгизни қуруқ ерга айлантирди. Сув икки томонга сурилди. Шундан кейин Исроил халқи денгиздаги қуруқ ердан юриб, ўта бошлади. Сув Исроил халқининг ўнг томонида ҳам, чап томонида ҳам девор бўлиб турарди. Мисрликлар Исроил халқининг ортидан қувди. Фиръавннинг ҳамма отлари, аравакашлари ва жанг аравалари денгизнинг ўртасига тушди. Тонг пайти Эгамиз аланга ва булут устунидан Миср лашкарига қараб, уларни саросимага солди. Жанг араваларининг ғилдираклари ботиб қолди. Натижада Мисрликлар араваларини зўрға тортиб кетдилар. Шунда Мисрликлар: “Бу ердан қочиб қолайлик! Исроил халқи учун уларнинг Эгаси жанг қиляпти! У бизга қарши!” деб шовқин солдилар. Кейин Эгамиз Мусога: — Қўлингни денгизга узат! — деб амр берди. — Сув Мисрликларнинг, уларнинг аравакашлари ва жанг аравалари устига қайтсин! Мусо қўлини денгизга узатди. Тонг пайти денгиз суви асл ҳолига қайтди. Мисрликлар сувдан қутулмоқчи бўлиб қочаётган эди, Эгамиз уларни денгизнинг ўртасига силкиб отди. Сув асл ҳолига қайтди. Фиръавннинг аравакашларини ва жанг араваларини, Исроил халқини ортидан қувиб, денгиз ўртасига тушган ҳамма Миср лашкарини ғарқ қилди. Улардан бирортаси ҳам тирик қолмади. Исроил халқи эса денгиз ўртасида қуруқ ердан юриб ўтди. Сув ўнг томонда ҳам, чап томонда ҳам Исроил халқига девор бўлиб турарди. Шундай қилиб, Эгамиз ўша куни Исроил халқини Мисрликларнинг қўлидан қутқарди. Исроил халқи денгиз қирғоғида Мисрликларнинг жасадларини кўрди. Эгамиз буюк қудрати билан Мисрликларни мағлуб қилганини Исроил халқи кўргач, Ундан қўрқадиган бўлдилар. Улар Эгамизга ва Унинг қули Мусога ишондилар. Бундай одамларнинг қисмати нима бўлишини ўзларингиз яхши биласизлар. Буларни сизларга яна бир бор эслатмоқчиман: Эгамиз Ўз халқи Исроилни Мисрдаги қулликдан қутқарганди. Кейинроқ эса ишонмаган одамларни ҳалок қилган эди.
Выбор основного перевода