Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Имони туфайли Ҳобил Худога, Қобилдан кўра, яхшироқ қурбонликни келтирди. Худо Ҳобилнинг қурбонлигидан мамнун бўлиб, Ҳобилни имони туфайли солиҳ киши деб билди. Ҳобил ўлган бўлса ҳам, унинг имони ҳануз бизга намуна бўлиб хизмат қиляпти. Имони туфайли Ханўх ўлмади. У тириклайин осмонга кўтарилиб кетди. Ханўх бирданига ғойиб бўлиб қолганди, чунки Худо уни олиб кетган эди. Муқаддас битикларда айтилишича, Худо Ханўхни олиб кетмасдан олдин ҳам ундан мамнун эди. Улар имони туфайли Худонинг мақтовига сазовор бўлдилар. Шундай бўлса–да, Худонинг ваъдасига эришмадилар.
Выбор основного перевода