Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Вақти келиб, Қобил ернинг ҳосилидан Эгамизга назр олиб келди. Ҳобил ҳам сурувидаги биринчи туғилган қўзилардан биттасини танлаб олиб, сўйди ва қўзининг ёғли жойларини Эгамизга назр қилиб олиб келди. Эгамиз Ҳобилни ва унинг назрини манзур кўрди, лекин Қобилнинг ўзи ҳам, унинг назри ҳам маъқул бўлмади. Қобил қаттиқ хафа бўлиб, қовоғини солди. Шунда Эгамиз Қобилга деди: “Нега хафа бўлдинг? Нимага қовоғингни солдинг? Агар сен тўғри иш қилсанг, сени қабул қилмасмидим?! Билгинки, ёмон иш қилсанг, эшигингда гуноҳ пойлаб туради, шерга ўхшаб ташланиб, сени ўлжа қилмоқчи бўлади. Гуноҳ сенинг устингдан ҳукмрон бўлишни истайди. Лекин сен гуноҳни мағлуб қилишинг керак.” Қобил укаси Ҳобилга: “Юр, далага борамиз”, деб таклиф қилди. Улар далага борганларида, Қобил укасига ташланиб, уни ўлдирди. Эгамиз Қобилдан: — Уканг Ҳобил қаерда? — деб сўради. — Билмайман, нима, укам қаерга борса, мен унинг қадамини ўлчаб юришим керакми?! — деб эътироз билдирди. Шунда Эгамиз: — Нима қилиб қўйдинг?! — деди. — Эшитиб ол: укангнинг қони Менга ердан фарёд қилмоқда. Натижада ўлдирилган ҳамма бегуноҳ одамларнинг қони учун сизлар жазоланасизлар. Айбсиз Ҳобилнинг тўкилган қонидан тортиб, қурбонгоҳ билан Маъбад орасида сиз ўлдирган Бархиё ўғли Закариёнинг қони сизнинг гарданингизда бўлади. Чунки инсон қалбидан ишониб оқланади ва оғзи билан эътироф этиб нажот топади. Ёвуз шайтон зоти бўлган Қобилга ўхшамайлик. У ўз укасини ўлдирганди. Нима учун укасини ўлдирди? Чунки унинг ишлари қабиҳ, укасининг ишлари эса тўғри эди.
Выбор основного перевода