Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Шу воқеалардан кейин Худо Иброҳимни синади. — Иброҳим! — деб чақирди Худо. — Лаббай! — деб жавоб берди Иброҳим. — Ёлғиз суюкли ўғлинг Исҳоқни олиб, Мориёх ерига бор, — деди Худо. — Мен сенга бир тоғни кўрсатаман, ўша тоғда ўғлингни қурбонлик қилиб куйдирасан. Эртаси куни Иброҳим саҳарда туриб, эшагини эгарлади. Оловда куйдириладиган қурбонлик учун ўтин тайёрлади. Сўнг икки хизматкори ва ўғли Исҳоқни ёнига олиб, Худо айтган ерга жўнади. Уч кун йўл юрганларидан кейин, Иброҳим узоқдан ўша жойни кўрди. Иброҳим хизматкорларига деди: — Сизлар шу ерда — эшакнинг ёнида қолинглар. Ўғлим билан ҳов анави ерга борамиз–у, у ерда сажда қилиб, шу ерга қайтиб келамиз. Иброҳим қурбонлик куйдириш учун ўтинни олиб, ўғли Исҳоқнинг елкасига ортди. Ўзи эса пичоқ билан чўғни олиб кетди. Икковлари бирга кетишди. — Отажон! — деди бир пайт Исҳоқ отасига. — Лаббай, ўғлим, — деб жавоб берди Иброҳим. — Олов билан ўтин бор–у, лекин қурбонлик қилиб куйдириладиган қўзи қани? — деб сўради Исҳоқ. — Қурбонлик қилиб куйдириладиган қўзини Худонинг Ўзи беради, ўғлим, — деб жавоб қилди Иброҳим. Шундай қилиб, икковлари бирга йўлда давом этишди. Улар Худо кўрсатган ерга етиб келганларидан кейин, Иброҳим қурбонгоҳ қуриб, қурбонгоҳга ўтин қалади. Сўнгра у ўғли Исҳоқни боғлаб, қурбонгоҳдаги ўтинлар устига ётқизди. Иброҳим пичоқни олди ва ўғлини бўғизлашга шайланди. Шу пайт Эгамизнинг фариштаси самодан унга ҳайқирди: — Иброҳим! Иброҳим! — Лаббай! — деб жавоб берди Иброҳим. — Пичоқни ташла! — деб буюрди фаришта. — Бундай қилма, болага зарар етказма. Энди билдим, сен ҳақиқатан Худодан қўрқар экансан. Сен ҳатто ягона ўғлингни ҳам Мендан аямадинг. Иброҳим бошини кўтариб, қўчқорни кўриб қолди. Қўчқорнинг шоҳлари чакалакларга ўралиб қолган эди. Иброҳим қўчқорни ушлаб, қурбонгоҳда ўғлининг ўрнига куйдириб қурбонлик қилди. Шунинг учун бу жойга Иброҳим “Эгамиз беради” деб ном қўйди. Бу ном бугунги кунда: “Эгамизнинг тоғида берилади” деган ҳикматга айланиб кетган. Маликсидиқ Леви наслидан бўлмаса–да, Иброҳимдан ушр олди. Сўнг Иброҳимни — Худонинг ваъдаларини олган зотни дуо қилди. Отамиз Иброҳим ўз ўғли Исҳоқни қурбон қилмоқчи бўлгани учун Худо уни солиҳ деб билди!
Выбор основного перевода