Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Шимшўн уларни шафқатсизларча қириб ташлади. Кейин эса у ерларни тарк этиб, Этом қоясидаги бир ғорга бориб яшади. Шимшўн Эгамизга илтижо қилиб, деди: “Ё Эгам Раббий, мени эсла. Эй Худо, яна бир бор менга куч бер, мен Филистлардан икки кўзим учун ёппасига ўч олай.” Шундан кейин Ишаё: — Анжир ширасини келтиринглар, ширани олиб, яранинг устига қўйинглар, шунда Ҳизқиё соғаяди, — деди. Шадрах, Мешах ва Абеднаху эса боғланган ҳолда оловли чуқурликка йиқилдилар. Буни томоша қилиб турган шоҳ Навухадназар бирданига ўрнидан сапчиб турди–да, ҳайрат ичра маслаҳатчиларига: — Чуқурликка биз учта боғланган одамни ташламаганмидик? — деб ҳайқириб юборди. — Худди шундай, шоҳ ҳазратлари, — деб жавоб берди улар. — Воажабо! Аланганинг ўртасида боғланмаган тўртта одам юрибди–ку, — деди шоҳ. — Уларнинг бирортасига ҳам зарар етмаган. Тўртинчи кимса худди илоҳий зотга ўхшайди–я!
Выбор основного перевода