Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Сўнгра Эгамиз Ибромни ташқарига олиб чиқиб, унга: — Осмонга қара, агар юлдузларни санай олсанг, санаб кўр, — деди. Эгамиз яна айтди: — Сенинг наслинг ҳам ўша юлдузларга ўхшаган кўп бўлади. Ибром Эгамизга ишонди, Эгамиз уни ишончи учун солиҳ деб билди. Ўз қулларинг Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубга айтганларингни ёдингда тутгин. Сен уларга: “Сизларнинг наслингизни осмондаги юлдузлар сингари кўпайтираман, Мен ваъда қилган ҳамма ерни наслингизга бераман, улар ўша юртга то абад эгалик қиладилар”, деб Ўз номинг билан онт ичган эдинг–ку! Эгангиз Худо сизларни кўпайтирди. Мана, бугун сизлар осмондаги юлдузлардай сон–саноқсиз бўлдингиз. Ҳа, отангиз Иброҳимга боқинг, Сизни туққан Сорага қаранг. Иброҳимни чақирганимда, у ёлғиз эди, Мен унга барака бериб, кўпайтирдим.
Выбор основного перевода