Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сут ва асал оқиб ётган ўша юртга кетинглар. Аммо Мен сизлар билан бормайман, чунки сизлар ўжар халқсиз. Сизлар билан борсам, сизларни йўлда ҳалок қилиб ташлашим мумкин. Мусо эса Эгамизга айтди: — Агар Сен биз билан бормайдиган бўлсанг, бизни бу ердан олиб чиқмагин. Бўлмаса, мен ва халқингдан мамнун эканлигинг нимадан билинади? Биз билан бирга борганингдан эмасми?! Ер юзидаги ҳамма халқлардан бизнинг фарқимиз ҳам шу эмасми?! Эгамизни ўз Худоси деб билган халқ бахтлидир! Эгамиз, азизим деб танлаган халқ бахтлидир! Эй Эгам, Ўз халқингни тарк этмайсан, Ўзинг танлаган элатингни ташлаб қўймайсан.
Выбор основного перевода