Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Лекин улар ҳатто ҳакамларига қулоқ солмадилар. Эгамизга бевафолик қилиб, бошқа худоларга сажда қилавердилар. Улар Эгамизнинг амрларига итоат қилган ота–боболарига ўхшамай, тез орада аждодлари юрган ҳақ йўлдан оздилар. Исроил халқи Шитимда ўрнашганда, Исроил эркаклари Мўаб аёллари билан зино қила бошлашди. Мўаб аёллари уларни ўз худоларига бағишланган қурбонлик зиёфатларига таклиф этишди. Исроил халқи уларнинг қурбонлигидан тановул қилиб, худоларига ҳам сажда этди. Энди бутга келтирилган қурбонлик гўштини ейиш масаласига келсак, биз шуни биламизки, дунёда бут ҳеч нарса эмас, биргина Худодан бошқа Худо йўқ. Аммо ҳамма ҳам буларни билмайди. Орангизда баъзилар “бутлар бор” деган фикрга шунчалик ўрганиб қолганки, бутларга келтирилган қурбонлик гўштини еганда уларнинг виждони қийналади, чунки улар бундай гўшт ейишни ҳали ҳам бутларга сажда қилиш деб билади. Масалан, сен билимли одам, бутхонада таом еб ўтирибсан, дейлик. Бу масалада иккиланиб турган биродаринг сени кўриб қолади. Бундан кейин у бутга келтирилган қурбонлик гўштидан ейишга мойил бўлмайдими?! Агар Масиҳни билмаган бирорта одам сизларни уйига чақирса ва сиз у ерга борадиган бўлсангиз, олдингизга қўйилган ҳамма нарсани қаердан келганини сўраб–суриштирмай, пок виждон билан еяверинглар.
Выбор основного перевода