Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мусо булут орасида юриб, тоғ чўққисига чиқди. Мусо тоғда қирқ кечаю қирқ кундуз қолди. Шундай қилиб, Худо Синай тоғида Мусо билан гапини тугатиб, унга иккита тош лавҳани берди. Лавҳаларга битилган аҳднинг амр ва қонунларини Худонинг Ўзи ёзган эди. Эгамиз Мусога амр берди: — Иккита тош лавҳани кесиб ол. Улар олдингиларига ўхшаган бўлсин. Мен ўша тош лавҳаларга сен синдирган лавҳалардаги амрларни ёзаман. У Ўз аҳдини сизларга аён қилиб, бу аҳдни — ўнта амрни бажаринглар, деб фармон берди. Эгамиз уларни икки тош лавҳага ёзди. Мен ўша тош лавҳаларга сен синдирган лавҳалардаги амрларни ёзаман. Сен лавҳаларни Сандиққа солиб қўясан.” Эгамиз тош лавҳаларга олдингидай ўнта амрни ёзди. Сизлар тоғда йиғилганингизда ўша амрлар Эгамиз олов ичидан сизга айтган сўзларнинг ўзгинаси эди. Эгамиз ўша лавҳаларни менга берди.
Выбор основного перевода