Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бу лавҳалар Худонинг ижоди бўлиб, лавҳалардаги ёзувни Худо ўйиб битган эди. Мусо қароргоҳга яқинлашиб, буқани, одамларнинг кўнгилхушлигини кўрди. Шунда у ғазабланиб, тоғ этагида қўлидаги лавҳаларни улоқтирган эди, лавҳалар чилпарчин бўлди. Мусо ўша ерда Эгамизнинг ҳузурида емай–ичмай, қирқ кечаю қирқ кундуз бўлди. Эгамиз иккита тош лавҳага аҳд сўзларини — ўнта амрни ёзди. Шундан кейин Эгамиз менга деди: “Иккита тош лавҳани кесиб ол. Улар олдингиларига ўхшаган бўлсин. Кейин тоққа Менинг олдимга чиқ. Яна ёғочдан бир Сандиқ яса. Мен ўша тош лавҳаларга сен синдирган лавҳалардаги амрларни ёзаман. Сен лавҳаларни Сандиққа солиб қўясан.”
Выбор основного перевода