Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Энди сизлар дунёга келмасдан олдинги узоқ ўтмишни, Худо ер юзида одамни яратган даврдан шу кунгача бўлган даврни суриштириб кўринглар. Дунёнинг бу четидан у четигача сўранглар–чи, шу қадар муҳим воқеа бўлганми ёки шунга ўхшаш нарса ҳақида бирортаси эшитганми?! Сизларга ўхшаб олов ичидан гапирган Худонинг овозини эшитиб, тирик қолган бирорта халқ борми?! Эгангиз Худо сизлар учун Мисрда нималар қилганини ўз кўзингиз билан кўрдингиз. Қайси худо синовлар, аломату мўъжизалар орқали, уруш, қудратию ажойиботлари ва даҳшатли воқеалар орқали бир халқни Ўзи учун бошқа халқ орасидан олиб чиққан?! “Эгамиз Худодир, Ундан бошқа Худо йўқ”, деб англашингиз учун бу воқеалар сизларга аён қилинган. Эгамиз Худо биз билан Синай тоғида аҳд қилди. Фақат Унга ҳамдлар айтинглар, чунки У сизларнинг Худойингиздир. Сизлар ўз кўзингиз билан Унинг буюк ва қўрқинчли аломатларини кўрдингиз. Мўъжизалар яратувчи Худо Сенсан, Халқлар орасида қудратингни кўрсатган Сенсан. Одамлар қўрқинчли ишларинг қудрати ҳақида айтадилар, Мен эса буюклигингни эълон қилгайман. Биз кутмаган ажойиб ишлар қилдинг! Пастга тушдинг, олдингда тоғлар титради!
Выбор основного перевода