Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгангиз Худо сизларни эгалик қиладиган юртингизга олиб киради. Ўшанда У олдингиздан Хет, Гиргош, Амор, Канъон, Париз, Хив, Ёбус каби еттита халқни ҳайдайди. Улар сизлардан кўра, кўпроқ ва қудратлироқдир. Эгангиз Худони севинг, ҳар доим Унинг йўлидан юринг, деб сизларга бугун амр қилдим. Агар сизлар бу амрларни битта қолдирмай бажарсангиз, Эгангиз Худо ота–боболарингизга қасам ичиб, берган ваъдасига кўра, ерларингизни кенгайтиради, ваъда қилган бутун юртни сизга беради. Шунда сизлар ажратган учта шаҳрингизга яна учта паноҳ шаҳар қўшинглар, Ўз халқининг олдидан бошқа халқларни қувди, Уларнинг юртини мулк қилиб бўлиб берди, Исроил қабилаларини уларнинг чодирларида ўрнаштирди. Ток новдасини суғургандай, Бизни Мисрдан келтирдинг. Бегона халқларни қувиб, бизни ўтқаздинг. Эгамизга инсоннинг йўллари маъқул келганда, душманлари билан ҳам яраштиради.
Выбор основного перевода