Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамизнинг фариштаси эса: — Нега исмимни сўраяпсан? Айтганим билан барибир унга ақлинг етмайди, — деди. Энди Раббийнинг Ўзи сизларга аломат беради: ана, қиз ҳомиладор, у ўғил туғади ва Унинг исмини Иммануил қўяди. Ёқуб наслининг қутулганлари, омон қолганлари Қайтади қудратли Худога. Бу донолик келар Сарвари Оламдан, Унинг маслаҳатлари ажойиб, донолиги буюкдир. Ахир, Сен бизнинг отамизсан, эй Эгамиз! Иброҳим бизни билмайди, Ёқуб бизни танимайди. Сен бизнинг отамизсан! Азалдан номинг — “Қутқарувчимиз.” Сен минглаб авлодларга Ўзингнинг содиқ севгингни кўрсатасан, аммо оталарнинг гуноҳлари учун болаларни жазолайсан. Эй буюк ва қудратли Худо! Сарвари Оламдир Сенинг номинг. Исо келиб, уларга деди: “Еру осмондаги бутун ҳокимият Менга берилган. У ўзининг тўнғич ўғлини туғди. Уни йўргаклаб, охурга ётқизиб қўйди, чунки меҳмонхонада уларга жой йўқ эди. Бугун Довуд шаҳрида сизлар учун Нажоткор туғилди. У Масиҳдир, бизнинг Раббимиздир. Зеро, Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди. Токи Унга ишонганлардан биронтаси ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин. Масиҳнинг ҳамма душманлари Унинг оёқлари остига пойандоз қилинмагунча, У ҳукмронлик қилиши керак. Масиҳнинг Ўзи бизнинг тинчлик манбаимиздир. У Ўз танасини фидо қилиб, яҳудийлар ва ғайрияҳудийларни бирлаштирди, уларнинг орасидаги адоват деворини қулатди. Исо Масиҳ яҳудийларга берилган қонунни ва унинг амрларию қоидаларини бекор қилди. Масиҳ туфайли ғайрияҳудийлар билан яҳудийлар бирлашиб, янги бир халқ бўлдилар, шундай қилиб Масиҳ тинчлик ўрнатди. Худо бизга бўлган севгисини шундай намоён қилди: У бизга ҳаёт бериш учун ягона Ўғлини дунёга юборди.
Выбор основного перевода