Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, Мисрлик одам Довудга йўл кўрсатиб кетди. Босқинчилар дала бўйлаб тарқалиб, Филист ва Яҳудо ерларидан талон–тарож қилиб келган мўл–кўл ўлжаларини еб–ичиб, хурсандчилик қилишаётган эди. Худди улкан хазина топган одамдай, Сенинг сўзингдан шод бўламан. Эй Эгамиз, халқимизни Сен кўпайтирдинг, Халқни кўпайтириб, Ўзинг юксалдинг, Юртнинг барча чегараларини кенгайтирдинг. Эгамиз қутқарганлар қайтиб келади, Улар қўшиқ айтиб, Қуддусга киради. Бошларида абадий шодлик тожи бўлади, Шод–хуррамлик уларни қамраб олади, Қайғу, ғамлар йўқ бўлиб кетади. Ўроқчи ҳозирдан яхши даромад олмоқда, абадий ҳаёт учун ҳосил йиғмоқда. Токи ҳосилни эккан ва ўрган бирга қувонишсин. Масиҳнинг келишидан яна бир мақсади шу эдики, ғайрияҳудийлар ҳам Худонинг меҳр–шафқати учун Уни улуғласинлар. Муқаддас битикларда ёзилганидай: “Халқлар ичра Сенга ҳамдлар айтаман! Сени куйлаб сано айтаман!”
Выбор основного перевода