Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамга юз бурдим, У жавоб берди, Ҳамма қўрқувлардан У халос қилди. Мисрдан ёрдам сўраб борганларнинг ҳолига вой! Улар чопқир отларига ишонадилар, Жанг араваларининг кўплигию Кучли отлиқларга умид боғлайдилар. Исроил халқининг Муқаддас Худосига эса Назар ҳам ташламайдилар, Эгамизга юз бурмайдилар. Эй Эгам, Сен ҳақиқатни излайсан. Сен бу халқни урган эдинг, Аммо улар оғриқ сезмадилар. Уларни деярли йўқ қилиб юборганингда ҳам, Гапингга кирмадилар. Бетларини тошдан ҳам қаттиқ қилдилар, Тавба қилишни хоҳламадилар. Исроилнинг мағрурлиги Ўзига қарши гувоҳлик беради. Бошига тушган кулфатларга қарамай Исроил ўз Эгаси Худога қайтмайди, Юзини Унга бурмайди.
Выбор основного перевода