Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ярим тунда, душман қароргоҳида соқчилар энди алмашиб бўлган пайтда, Гидўн ёнидаги юзта одам билан қароргоҳга яқинлашди. Улар бурғу чалиб, қўлларидаги кўзаларни чарсиллатиб синдирдилар. Лашкарнинг қолган икки қисми ҳам бурғу чалиб, кўзаларни синдирди. Ҳаммалари ўнг қўлларида бурғу, чап қўлларида машъала ушлаганча: “Эгамиз ва Гидўн учун олға!” — деб қичқирдилар. Гидўн одамларининг ҳар бири қароргоҳ атрофидаги ўз жойида турарди. Қароргоҳдагилар эса саросима ичида, бақириб қочишарди. Гидўннинг уч юзта одами бурғу чалганда, душман қароргоҳидаги лашкарлар бир–бирини ўлдира бошладилар. Бу Эгамизнинг қудрати туфайли содир бўлди. Сўнг Мидиён лашкарлари Зариро томон югуриб, то Байт–Шиттахгача, Таббот яқинидаги Овил–Махла шаҳрининг чегарасигача қочишди. Шунда Гидўн Мидиёнларни таъқиб қилиш учун Нафтали, Ошер ва Манаше қабилаларининг одамларини чақиртирди. У бутун Эфрайим қирлари бўйлаб чопарлар жўнатиб деди: “Пастга тушиб Мидиёнларга қарши жанг қилинглар. Иордан дарёсининг ва Байт–Борогача бўлган барча сув оқимларининг кечув жойларини қўлга олиб, Мидиёнларнинг ўтишига йўл қўйманглар.” Эфрайим одамларининг ҳаммаси тўпланиб, Иордан дарёсининг ва Байт–Борогача бўлган барча сув оқимларининг кечув жойларини эгаллаб олдилар. Улар Мидиёнларнинг иккита лашкарбошиси Орив ва Заёвни Иорданнинг шарқий қирғоғигача таъқиб қилиб, қўлга олишди. Оривни бир қоянинг олдида, Заёвни эса узум сиқиш чуқурининг олдида ўлдиришди. Кейинчалик бу жойлар Орив қояси ва Заёв чуқури деб аталадиган бўлди. Сўнг Мидиёнларни таъқиб қилишда давом этиб, Орив ва Заёвнинг бошларини Гидўнга олиб боришди. Эгам айтар: “Мана Оссурия! Ғазабимнинг ҳассаси! Унинг қўлидадир қаҳримнинг таёғи! Ҳа, Мидиёнларни Орив қоясида шундай қирган эдим. Ҳассамни кўтариб, Миср лашкарини денгизда ғарқ қилдим. Энди худди шундай қилиб, Мен, Сарвари Олам, уларга қарши қамчимни кўтараман. Ўша куни Оссуриянинг юкини елкангиздан улоқтираман. Унинг бўйинтуруғи бўйнингиздан олиб ташланади. Ҳа, бўйинтуруқ йўқ қилинади, чунки сизлар кучга тўлдингиз.” Бобил шоҳини масхаралаб бу сўзларни айтасиз: “Мана, золимнинг куни битди–я! Зўравон тамом бўлди–я! Эгам синдирди фосиқларнинг таёғини, Ҳукмдорларнинг ҳассасини! Сени Оссурия бўйинтуруғидан озод қиламан, Кишанларингни узиб ташлайман.”
Выбор основного перевода