Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бир куннинг ўзида Исроил шоҳи Рамалиё ўғли Пеках Яҳудо лашкарининг 120.000 баҳодир жангчисини ўлдирди. Бунга сабаб Яҳудо халқи ўз ота–боболарининг Худоси — Эгамизни тарк этгани бўлди. Исроил халқидан бўлган баҳодир жангчи Зихри шоҳнинг ўғли Масиёни, сарой бошқарувчиси Озрикомни ва шоҳнинг ўнг қўл вазири Элқанани ўлдирди. Яҳудо халқи уларга қариндош бўлишига қарамай, Исроил лашкари улардан 200.000 нафар аёл ва ўғил–қизларини асир қилиб, катта ўлжа билан бирга, Самарияга олиб кетишди. Шарқдан Орамлар, ғарбдан Филистлар Оғизларин катта очиб, Исроилни ютиб юборди. Аммо шундай бўлса ҳам, Эгам тушмас ғазабидан, Унинг қўли ҳамон Исроилга қарши кўтарилган. Эфрайимнинг ҳасадгўйлигини қирқади, Яҳудонинг хусуматини тўхтатади, Эфрайим Яҳудога ҳасад қилмас, Яҳудо Эфрайимга хусумат қилмас. Эҳтиёт бўлинглар! Ҳадеб тишлашиб, ғажишаверманглар, бўлмаса охири бир–бирингизни еб битирасиз!
Выбор основного перевода