Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кучлилар ҳам чўпга ўхшаб қолади. Ишлари лов этган оловга ўхшайди. Ўзларию ишлари бирга ёниб кетади, Ҳеч ким бу оловни ўчиролмайди. Мен уни шаккок элга қарши юбораман, Ғазабимни ўша халққа қарши сочаман, Овлаб, ўлжа қил, деб унга амр қиламан. Халқларни лойдай оёқ ости қилади у. Шу боис лаънат оламни еб битиради, Олам аҳли гуноҳининг жазосини тортади, Шу сабабдан улар йўқолиб бормоқда, Жуда оз одамлар қутулиб қолди. Аланга ютиб борар улар олдидан, Олов гувиллаб ёнар улар ортидан, Бирон жонзот қочиб қутулмас улардан. Илгари эди замин Адан боғидай, Энди бўлиб қолди қақроқ саҳродай. Художўй йўқ бўлди бу юртда, Тўғри одам қолмади инсонлар орасида. Қон тўкаман деб, одамлар бир–бирини пойлайди, Ҳаттоки қариндош қариндошига тузоқ қўяди. Ўғил ўз отасини хўрлайди, Қиз онасининг юзига сапчийди, Келин қайнанасига душманлик қилар. Сизнинг душманларингиз — ўз уйингиздагилар. Эгамизнинг ғазаб кунида Кумуш ҳам, олтин ҳам уларга нажот бермайди. Эгамизнинг рашк ўти Бутун дунёни куйдириб ташлайди. Ҳа, ер юзида яшаган ҳаммани Эгамиз даҳшатли тарзда йўқ қилади.
Выбор основного перевода