Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У дастлаб саройдаги “Лубнон ўрмони” деган уйни қурди. Уйнинг узунлиги 100 тирсак, кенглиги 50 тирсак, баландлиги 30 тирсак бўлиб, садр ёғочидан тўрт қатор устун ўрнатилган, устунлар тепасига садр ёғочидан қилинган тўсинлар ташланган эди. Яна олтиндан уч юзта кичик қалқон ҳам ясаттирди. Ҳар бир қалқон учун 400 мисқол олтин сарф бўлди. Шоҳ бу қалқонларни “Лубнон ўрмони” деган уйига қўйди. лашкарбошилари ва жангчиларига маслаҳат солди. Улар шаҳар ташқарисидаги булоқлар оқимини тўхтатишга қарор қилдилар. Бир талай халойиқ тўпланиб: “Нимага энди Оссурия шоҳи келиб, мўл–кўл сувга эга бўлар экан”, дея ҳамма булоқларни ва ҳудуддан оқиб ўтган ирмоқни тўхтатди. Ҳизқиё қатъият билан ишга киришиб, бузилган деворни қурдирди, девор устига миноралар ўрнатди. Шаҳар деворининг ташқарисидан яна бир девор кўтартирди. Шунингдек, Довуд қалъасининг шарқ томонидаги Миллони тузаттирди, кўплаб қурол–аслаҳа ва қалқонлар ясаттирди. Ҳизқиё Гихўн булоғининг юқори қисмини беркитиб, қаздирган қувур орқали сувни Қуддус ичига олиб кирди. У ҳамма ишларида муваффақиятга эришди.
Выбор основного перевода