Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шу сабабдан онт ичиб айтаманки, Элах хонадонининг бу гуноҳларини асло кечирмайман. Уларнинг қилган гуноҳларини то абад қурбонлигу назр қилиш билан ювиб бўлмайди. Сарвари Оламнинг сўзи аён бўлди менга: “Кўплаб уйлар, шубҳасиз, хароб бўлади, Катта, чиройли уйлар кимсасиз қолади. Уларни ўзларининг гуноҳлари учун Ҳамда оталарининг гуноҳлари учун жазолайман, — демоқда Эгамиз. — Ахир, улар тоғларда тутатқилар тутатдилар, Тепаликларда Мени ҳақорат қилдилар. Шу боис қилмишларига яраша Уларга жазосини бераман.” У ерда энди гўдаклар ўлмайди, Бирор қария ёшини яшамай ўтмайди. Биронтаси юз ёшга кириб оламдан ўтса, У ҳақда: «Эвоҳ, ёш кетди», деб айтадилар. Юзга етмай ўлганни лаънати деб биладилар. Ким Инсон Ўғлига қарши сўз айтса, кечирилади. Лекин ким Муқаддас Руҳга қарши сўз айтса, икки дунёда ҳам кечирилмайди. Наҳотки Худодан юз ўгирган одамни яна тавбага олиб келиб бўлса?! Бундай одам Худонинг нурини кўриб, самовий инъомдан лаззат олган, Муқаддас Руҳдан баҳраманд бўлиб,
Выбор основного перевода