Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Зотан, Сарвари Оламнинг бир куни бор, Қарши чиқар У жамики кибор, кеккайганларга. Ўша мағрурларга қарши бўлар, Уларнинг ҳар бирини ерга урар. Келаётир улар узоқ ерлардан, Ҳа, осмон гумбазининг бир бурчидан. Эгам ва Унинг ғазаб қуроллари Вайрон қилади бутун ер юзини. Ваҳий водийси ҳақида башорат: Эй Қуддус аҳли, нима қиляпсиз?! Нега томларга чиқиб, шод–хуррам бўляпсиз?! Улар Ишаёнинг ҳузурига бориб, шундай дедилар: — Ҳизқиё айтяптики: “Бугун жафо чекяпмиз, жазо оляпмиз, шарманда бўляпмиз. Биз туғаётган, лекин туғиш учун мадори қолмаган аёлга ўхшаймиз. “Узум сиқиш чуқурида Ўзим ишладим, Ёнимда халқлардан биронтаси йўқ эди. Ғазаб билан душманларни эздим, Қаҳр билан уларни оёқ ости қилдим. Уларнинг қони кийимларимга сачради, Бутун уст–бошимни ифлос қилди. Қуддусга душманлари бош бўлди, Унинг ғанимлари равнақ топди. Қуддус беҳад кўп гуноҳ қилди, Шу сабабдан Эгамиз уни азобга солди. Қуддуснинг фарзандлари сургун қилинди, Ғанимлари уларни олиб кетди. Раббий аёвсиз вайрон қилди Ёқуб наслининг масканларини. Ғазаби келиб яксон қилди Қиз Яҳудонинг қалъаларини. Оёқ ости қилиб, хўрлади Шоҳликни ва унинг ҳукмдорларини.
Выбор основного перевода