Шундай экан, Қуддус аҳлига айт: «Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: сизлар душманнинг қамал иншоотларидан ва унинг қиличидан сақланмоқчи бўлиб, шаҳрингиз деворларини мустаҳкам қилдингиз. Бунинг учун уйларингизни, ҳатто Яҳудо шоҳларининг саройларини буздингизлар.