Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар ёруғликдан зулматга ҳайдаладилар, Ҳа, бу дунёдан қувиб чиқариладилар. Донони қаранг, улар ҳам ўлади, Аҳмоқ, бемаъни бирдай ҳалок бўлади, Уларнинг бойлиги бошқаларга қолади. Аммо Эгам уларга танбеҳ беради, Халқлар ҳам тўлқинлар каби йўқолиб кетади. Улар узоқларга қочиб қолади. Тоғлардаги шамолда учган хас–чўп каби қувилади, Қуюн олдидаги гирдоб каби ҳайдалади. Қани, кўрайлик–чи, шоҳимнинг қуллари орасидаги энг кичик бир лашкарбошисини мағлуб қила оласизми?! Ахир, ўзингиз Мисрнинг жанг араваларию отлиқларига умид боғлаб ўтирибсиз. Шу сабабдан Яҳудо шоҳи Йўшиё ўғли Ёҳайиқим ҳақида Эгамиз шундай демоқда: “Унга ҳеч ким аза тутмайди, «Вой, жигарим! Вой, жигарим!» деб йиғламайди. «Хўжайиним! Олампаноҳим!» деб ҳеч ким қайғурмайди.
Выбор основного перевода