Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда муносиб қурбонликлар келтирилади, Куйдириладиган қурбонликлар Сени мамнун қилади, Қурбонгоҳингда буқалар назр қилинади. Муқаддас тоғимнинг гир атрофида Улар зарар келтирмас ё чақмас. Ҳа, сувлар тўлдирганидай денгизни, Ер юзи тўлиқ билиб олади Эгамизни. Бири: ‘Мен Эгамникиман’, деб айтади, Бошқаси Исроил халқига қўшилай деб келади. Яна бири қўлига ‘Эгамники’ деб ёзади–да, Исроил халқининг бириман, деб айтади.»” Қуддусга қарши уруш очганлардан тирик қолганлари эса ҳар йили Шоҳ — Сарвари Оламга сажда қилишга ва Чайла байрамини нишонлашга келишади. Агар ер юзидаги халқларнинг бирортаси Шоҳ — Сарвари Оламга сажда қилиш учун Қуддусга келмаса, уларнинг юртида ёмғир ёғмайди. Агар Миср халқи ҳам байрамга келишни рад этса, уларнинг юртида ҳам ёмғир ёғмайди. Эгамиз Чайла байрамига келишни рад этган бошқа халқларнинг бошига солган ўша кулфатни уларнинг бошига ҳам солади. Зеро, дунёнинг у чеккасидан бу чеккасигача бўлган барча халқлар орасида Менинг номим улуғланмоқда. Бутун ер юзида Менга атаб тутатқилар тутатилмоқда, ҳалол қурбонликлар келтирилмоқда. Ҳа, халқлар орасида буюкдир Менинг номим! — дейди Сарвари Олам. У ўтириб, Леви авлодини тозалайди, кумуш ва олтинни оловда софлагандай уларни софлайди. Шунда улар Эгамизга манзур келадиган назрлар тақдим қилишади. Шунда ўзларингиз ҳам тирик тошлардай бўласизлар. Худо сизлардан руҳий маъбад барпо этади. Сизлар муқаддас руҳонийлар бўлиб хизмат қиласизлар ва Исо Масиҳ орқали Худога мақбул руҳий қурбонликлар келтирасизлар.
Выбор основного перевода