Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бизни ва ота–боболаримизни Мисрдаги қулликдан олиб чиққан Эгамиз Худодир. У қилган мўъжизаларни биз ўз кўзимиз билан кўрдик. Турли халқларнинг орасидан ўтганимизда, қаерга бормайлик, У бизни ҳимоя қилди. Ҳа, Мен Эганг Худодирман, Исроил халқининг Муқаддас Худоси — қутқарувчингман. Сен учун тўлов қилиб Мисрни бердим, Ҳабашистон, Саво юртларини сенинг ўрнингга бердим. Мен Эгангизман! Ёлғиз Мен Эгангизман, Мендан бошқа қутқарувчи йўқ. Эгамиз эса шундай айтмоқда: “Мана, кучли жангчидан асирлар тортиб олинади, Золимга ўлжа бўлганлар қутқарилади! Сенга қарши чиққанларга Мен қарши чиқаман, Сенинг болаларингни Мен Ўзим қутқараман! Шимолий Исроилдан асирликка олиб кетилганлар қайтиб келади. Улар шимолдаги Зорафат шаҳригача бўлган Финикия ерларини оладилар. Қуддусдан Сафарадга асирликка олиб кетилганлар эса Нагав чўлидаги шаҳарларни қўлга киритадилар.
Выбор основного перевода