Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Гидўннинг уч юзта одами бурғу чалганда, душман қароргоҳидаги лашкарлар бир–бирини ўлдира бошладилар. Бу Эгамизнинг қудрати туфайли содир бўлди. Сўнг Мидиён лашкарлари Зариро томон югуриб, то Байт–Шиттахгача, Таббот яқинидаги Овил–Махла шаҳрининг чегарасигача қочишди. Шоулнинг Бенямин ҳудудидаги Гиво шаҳрида ўрнашган кузатувчилари Филистларнинг югур–югурини кўриб қолишди. Ўша заҳоти Шоул ва ёнидаги сипоҳларининг ҳаммаси бирга уруш майдонига кетишди. У ерда катта ғалаён бўлаётган эди, ҳамма бир–бирига қилич соларди. Оммон ва Мўаб халқлари Эдом халқига ҳужум қилиб, уларни битта қолдирмай қириб ташлашди. Уларни йўқ қилганларидан кейин эса бир–бирларини қиришди. Мен ҳамма Исроил тоғларида сенга қарши қилич ҳозирлайман, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Лашкарларинг бир–бирига ҳамла қилади. Ака укасини, ота боласини ўлимга топширади. Болалар ўз ота–оналарига қарши чиқиб, уларни ўлдиртирадилар. Шундай бўлса–да, одамлардан қўрқманглар! Ахир, ҳар қандай яширин нарса маълум бўлади, ҳар қандай сир очилади.
Выбор основного перевода