Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёқуб саҳарда турди. Бошининг остига қўйган тошни олиб, ёдгорлик қилиб ўрнатди. Кейин ёдгорлик тошининг устидан Худога атаб зайтун мойи қуйди. Мусо Эгамизнинг ҳамма амрларини ва қонун–қоидаларини ёзди. Сўнг эртаси куни тонгда туриб, тоғ этагига қурбонгоҳ қурди. Ўн икки Исроил қабиласининг миқдорига кўра, ўн иккита тош ўрнатди. Рубен, Гад қабилалари ва Манаше қабиласининг ярми ҳали ҳам Канъон юртида эканлар, Иордан дарёсидан ўтишдан олдин, дарёнинг ёнидаги Гелилўт деган жойда жуда катта қурбонгоҳ қуришди. Шунинг учун биз шундай дедик: “Келинглар, қурбонгоҳ қурайлик, бу қурбонгоҳ куйдириладиган қурбонликлару бошқа ҳар хил қурбонликлар келтириш учун ишлатилмайди.” Биз бу қурбонгоҳни сиз билан бизнинг орамизда, биздан кейинги авлодлар орасида гувоҳ бўлсин, деб қурдик. Биз ҳам, сизлар қатори, Эгамизнинг Муқаддас чодири олдида Эгамизга сажда қилиб, ўша ерда куйдириладиган қурбонликлар, дон назрлари ва тинчлик қурбонликлари келтиришга ҳақли эканимизни мана шу қурбонгоҳ кўрсатади. Шунда сизларнинг авлодларингиз бизнинг авлодларимизга ҳеч қачон: “Эгамизда сизларнинг ҳақингиз йўқ”, — демайди. Шунда Нўъмон айтди: — Ундай бўлса, мен, қулингизга иккита хачир кўтара оладиган тупроқ олиб кетишга ижозат беринг. Мен, қулингиз, бундан буён Эгамиздан бошқа худоларга ҳар хил қурбонликлару куйдириладиган қурбонликлар қилмайман. Ўша пайтда ҳадялар келтирар Сарвари Оламга Баланд бўйли, териси тиниқ Ҳабаш халқи, Узоқдагилар ҳам, яқиндагилар ҳам қўрқадиган халқ, Кучли, забт этувчи халқ, Юртида дарёлари бўлган халқ. Ҳа, бу халқ ҳадялар келтирар Сион тоғига Сарвари Оламга аталган жойга. “Мен сизларни муқаддас тоғимга олиб келаман. Маъбадимда сизларни мамнун қиламан. Куйдириладиган қурбонликлару назрларингиз Қурбонгоҳимда қабул бўлади. Менинг уйим барча халқларнинг ибодат уйи деб аталади.”
Выбор основного перевода