Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша тунда Мен Мисрнинг бу бошидан нариги бошигача ўтиб, инсонларнинг ҳар бир тўнғич ўғилларини ҳам, чорванинг биринчи эркак боласини ҳам ўлдираман. Мен, Эгангиз, Мисрнинг ҳамма худоларига қарши ҳукмни ижро этаман. Эгам бир карубга миниб учди, Ел қанотлари узра учиб келди. Осмондаги сувлар узра даргоҳингни қургансан, Булутларни жанг араваси қиласан, Шамол қанотларини миниб кетасан. Олганимдай беҳуда бутлар шоҳликларини, Оламан Қуддусу Самариянинг санамларини. Омиз ўғли Ишаёга ваҳийда Бобил тўғрисида аён бўлган башорат. Менинг амрим билан Навухадназар Миср худоларининг саждагоҳларига ўт қўяди. Баъзи бутларини ёндиради, баъзиларини ўзи билан олиб кетади. Қўйчивон тўнини бит–бургадан астойдил тозалагандай, Навухадназар ҳам Миср юртини қиртишлаб тозалайди. Сўнг соғ–саломат ўз юртига қайтиб кетади. Бобил шоҳи Навухадназар Мисрга ҳужум қилиши ҳақида Еремиёга Эгамизнинг қуйидаги сўзи аён бўлди: Мисрда шундай деб эълон қилгин, Мигдол шаҳрида шундай деб хабар бергин, Нуф ва Тахпанхас шаҳарларида жар солиб айтгин: “Жойларингизни эгалланг! Жангга шай туринг! Зеро, қилич атрофдаги ҳаммани қиради.” Жангчиларингиз мағлуб бўлади! Улар бардош бера олмайди. Зеро, Эгамизнинг Ўзи уларни уради. Улар қайта–қайта қоқиладилар, Бир–бирининг устига йиқиладилар. Шунда ўзларига ўзлари айтадилар: “Қани, бўлинглар, Халқимизнинг олдига қочиб қолайлик! Киндик қонимиз тўкилган юртга борайлик. Бу қирғиндан қочиб қутулайлик.” Улар шундай деб бақирадилар: “Фиръавн катта гапирди, Аммо фурсатни қўлдан бой берди.” Худо Шоҳдир, Сарвари Оламдир Унинг номи. У шундай демоқда: “Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи айтаманки, Сизларга қарши бир ғаним келаётир. У тоғлар орасидаги Товур тоғидай забардаст, Денгиз бўйидаги Кармил тоғидай улкан. Эй қиз Миср, тугунингни тайёрлагин, Сургунга кетишга ҳозирлангин! Ахир, пойтахтинг Нуф вайрон бўлади, Кимсасиз, ҳувиллаб қолади. Миср чиройли бир ғунажинга ўхшайди, Аммо шимол сўнаси унга ёпирилади. Мисрнинг ёлланма аскарлари Боқилган бузоқларга ўхшайди. Аммо кулфат куни келганда, Жазо оладиган вақти етганда, Уларнинг ҳаммаси орқага қочади, Душман қаршисида чекинади. Бостириб келаётган душман дастидан Миср қочаётган илондай вишиллайди. Душманлар дарахт кесувчилар каби, Болта кўтариб, Мисрга ҳужум қилишади. Мисрнинг ўрмони қалин бўлса–да, Душманлар уни кесиб ташлайди, — деб айтмоқда Эгамиз. — Ахир, душманлар чигирткадан ҳам кўп, Саноғига етиб бўлмайди. Қиз Миср шарманда бўлади, Шимолдаги халқнинг қўлига тушади.” Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Мен Нў шаҳрининг худоси Омонни жазолайман. Фиръавннинг, Мисрнинг, у ердаги шоҳлар ва худоларнинг, фиръавнга умид боғлаган ҳамманинг адабини бераман. Уларнинг жонларига қасд қилаётган Бобил шоҳи Навухадназарнинг ва аъёнларининг қўлига бераман. Аммо вақт ўтиб, Мисрда илгаригидек одамлар яшайдиган бўлади.” Эгамизнинг каломи шудир.
Выбор основного перевода