Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бир пайт руҳлардан биттаси Эгамизнинг рўпарасида пайдо бўлди ва: “Уни мен кўндираман”, деди. “Қандай қилиб кўндирасан?” сўради Эгамиз. “Мен чиқиб, ҳамма пайғамбарларнинг оғзида ёлғончи руҳга айланаман”, деди у. “Сен уни кўндир, бор, айтганингдай қил, сен уддасидан чиқасан”, деди Эгамиз. Ёш болалари эзади халқимни, Аёллар ҳукмронлик қилади улар устидан. Эй халқим, йўлбошчиларинг сени чалкаштиради, Сўқмоқларингдан сени адаштиради. Улар бу халқни йўлдан адаштирган, Уларга эргашганлар боши берк кўчага кириб қолган. Руҳоний, пайғамбарлар шароб туфайли, Ўткир ичимликлардан гандираклаб юради. Ҳа, шароб, бўзалардан уларнинг боши айланади, Май дастидан улар йўлларидан адашади, Ўткир ичимликдан гандираклаб юради. Улар ваҳий кўрганларида хато қилади, Қиладиган ҳукмларида адашади. Эгам сизни қаттиқ ухлатиб қўйди, Эй пайғамбарлар, Эгам кўзларингизни уйқуга бостирди. Эй валийлар, Эгам бошу кўзларингизни ўраб қўйди.
Выбор основного перевода