Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Одамлар шундай деди: “Улар ҳақидаги бу хабарни эшитдик, Мадоримиз қолмади. Дард тутган аёл каби, Азобу изтироб чекдик. Шип–шийдам, вайрон, талқон бўлди Найнаво! Қўрқувдан юраклар орқага тортиб кетди, Тиззалар қалтиради, баданни титроқ босди, Бўздай оқарди ҳамманинг юзи! Одамларнинг қўлларида мадор қолмайди, иштонлари ҳўл бўлади. Улар сендан: «Нега хўрсиняпсан?» деб сўрашганда, уларга шундай жавоб бер: «Нохуш бир хабар эшитдим. У амалга ошганда, одамларнинг юраги орқага тортиб кетади, қўлларида мадор қолмайди, руҳи тушади, иштонлари ҳўл бўлади. Эгамиз Раббий шундай демоқда: Мана ўша вақт яқинлашиб қолди! У албатта амалга ошади.»”
Выбор основного перевода