Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бобилни бир уюм тошга айлантираман, Чиябўриларнинг макони қиламан. Бобилнинг аҳволидан одамлар даҳшатга тушади, Уни кўрганлар қотиб қолади. У ерда бирон кимса яшамайди. Бобилликлар шер каби ўкиришади, Шер болаларидай бўкиришади. Айни қизишган пайтларида Уларга ўткир ичимликдан ичираман. Уларни масту шодон қиламан. Сўнг улар абадий уйқуга кетишади, Ҳеч қачон уйғонишмайди, — деб айтмоқда Эгамиз. — Мен уларни қўзичоқ, қўчқор ва такалардай Қассоб олдига олиб бораман. Эҳа, Бобил шаҳри қулади–я! Бутун дунё ғурури мағлуб бўлди–я! Унинг қисматидан халқлар даҳшатга тушди! Денгиз сувлари Бобилни босди, Шовқин тўлқинлар уни қоплаб олди. Ана, шаҳарлари хароб бўлди, Улар чўлу саҳрога айланди. Энди у ерда ҳеч ким яшамайди, Инсон қадами у ерга етиб бормайди.
Выбор основного перевода