Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аланга кечаю кундуз ўчмайди, Тутун абадий кўтарилаверади. Бу юрт авлодлар оша Вайрона бўлиб қолаверади. Ҳеч ким уни то абад босиб ўтмайди. У ер бойқушлару кирпиларнинг мулки бўлади, Уккию қарғалар у ерда макон қилади. Ҳа, Эгамиз бу юртни ўлчаб, Вайронаю харобага лойиқ топди. Бу юртда аслзодалар йўқ энди, У ердан бирорта шоҳ чиқмайди, Барча шаҳзодалари йўқ бўлиб кетади. Қалъаларида тиканлар ўсади, Саройларида янтоқлар, қушқўнмас буталар битади. У ер чиябўриларга маскан бўлади, Туяқушларнинг бошпанаси бўлади. Ёввойи мушуклару сиртлонлар Бир–бирига дуч келади, Ёввойи эчкилар бир–бирини чақириб маърайди, У ерда тун шарпалари дам олади, Ўша ер уларга оромгоҳ бўлади. Илонлар у ерда ин қуриб, тухум қўяди, Соя жойларда болаларини йиғади. Қузғунлар у ерда жуфтланиб тўпланади. Шунинг учун Бобилда сиртлонлару туяқушлар яшайди. У ер ёввойи дашт ҳайвонларининг маконига айланади. Инсон зоти энди у ерда ҳеч қачон яшамайди, Бобил то абад бўм–бўш бўлиб қолади. Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Қиз Бобил хирмондаги буғдойга ўхшайди. Тез орада ўрим вақти етиб келади, Ҳадемай у янчилади.”
Выбор основного перевода