Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Самодаги ҳамма юлдузлар чириб кетади, Осмон ўрама қоғоздай эшилиб кетади. Токдан қуриб тушган барглар сингари, Дарахтидан тўкилган анжир сингари, Самовий жисмлар тўкилиб кетади. Кўзларингизни самоларга қаратинг, Пастга, ер юзига назар солинг. Самолар тутун каби йўқолади, Замин кийим каби тўзиб битади. Замин аҳли чивиндай ўлиб кетади, Мен берадиган нажот эса то абад бўлади, Менинг ғалабам бекор қилинмайди. Аммо Эгамиз ҳақ Худодир. У барҳаёт Худо ва абадий Шоҳдир. Ғазабланганда ер силкинади, Унинг қаҳрига халқлар дош бера олмайди. Шу сабабдан ер титрайди! Ер юзида яшовчи ҳар бир мавжудот аза тутади! Бутун ер юзи дарё тўлқинларидай ларзага келади, Ҳа, Нил сувларидай кўтарилиб, пастга тушади.” Ахир, Сарвари Оламнинг каломи шудир: «Бирпасдан кейин яна еру осмонни, денгиз ва қуруқликни ларзага келтираман.
Выбор основного перевода