Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Бобил шаҳри! Қирғинга маҳкум бўлгансан. Бизга не қилган бўлсанг, ўшани Бошингга соладиганлар бахтлидир. Сенинг гўдакларингни ушлаб, қояга уриб, Тилка–пора қиладиганлар бахтлидир. Шунинг учун уларнинг хотинларини бошқаларга бераман, Далаларини босқинчиларга топшираман. Зотан, уларнинг кичигидан тортиб, каттасигача Нафсини тиёлмай ҳаром йўл билан пул топишади. Пайғамбаридан тортиб, руҳонийсигача — Ҳаммаси товламачилик қилишади. Шундай бўлса–да, Нў–Омон шаҳрининг аҳолиси сургун қилинди, Одамлари асирликка олиб кетилди, Ҳар бир кўчанинг бошида Тошга уриб ўлдирилди гўдаклари, Аслзодалари учун қуръа ташланди, Барча зодагонлари занжирбанд бўлди. Эгамиз барча халқларни Қуддусга қарши жанг қилишга йиғади. Душманлар шаҳарни қўлга киритишади. Уйларни талаб кетишади, аёлларни зўрлашади. Шаҳар аҳолисининг ярми сургунга кетади. Қолганлари эса шаҳардан ҳайдалмайди.
Выбор основного перевода