Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Асов эшак ўт йўқлигида ҳанграйди–ку! Ҳўкиз ҳам охурида ем бўлмаса бўкиради–ку! Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Мўабликлар халқимни қанчалик таҳқирлаганини, Оммонликлар уларни қанчалик хўрлаганини, Халқимни ҳақоратлаб, юртига таҳдид солишганини эшитдим. Шундай экан, Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи айтаманки, Мўаб юрти Садўм шаҳрининг ҳолига тушади, Оммон юрти Ғамўра шаҳрига ўхшаб қолади. Ўша юртлар шўр босган тиканзорларга айланади, То абад ташландиқ жойлар бўлиб қолади. Халқимнинг омон қолганлари уларни талон–тарож қилади. Юртларини ўзларига мулк қилиб олишади.”
Выбор основного перевода