Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Камбағалларни йўлдан четга чиқариб ташлайдилар. Қашшоқларни яширинишга мажбур қиладилар. Қашшоқлар ёввойи эшаклардай чўлда овқат излашади, Уларнинг фарзандлари учун даштдан бошқа ерда егулик йўқ. Бегоналарнинг далаларида сомон йиғишади, Фосиқларнинг узумзорларида қолган–қутганини теришади. Тунни кийим–кечаксиз, яланғоч ўтказади, Совуқда уларнинг ёпинадиган нарсаси йўқ. Тоғ ёмғирлари уларни шалаббо қилади, Бошпаналари йўқлигидан улар Қоянинг олдида қалтирайдилар. Улардан менга нима фойда?! Ахир, улар куч–қувватдан қолган–ку! Улар очлигу муҳтожликдан озиб–тўзиб кетган, Тун бўйи дашту биёбонда дайдиб юради. Чўл буталари орасида аччиқ ўтлар теради, Юлғун бутасининг илдизлари уларга емиш бўлади. Улар одамлар орасидан ҳайдалган. Ўғриларга бақиргандай уларнинг орқасидан бақирадилар. Улар қуруқ сойликлару чуқурларда, Қоялар орасида яшашга мажбурдирлар. Чангалзорларда ҳайвонлар сингари бўкиради, Қичитқи ўтлар орасида ғужанак бўлиб ўтиради. Энг паст, ярамас бу тўдани Хивчинлар билан юртдан ҳайдашган.
Выбор основного перевода