Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Йўқ, ундай эмас, ҳазратим, — деди Ханна. — Мен кўнгли ғамга тўла бир аёлман. На шароб ичганман, на бўза. Фақат юрагимдагини Эгамга тўкиб соляпман. Ҳаётим сув каби тўкилди, Суякларим бўғинидан бўшашди, Юрагим мум каби ичимда эриб кетди. Шодлик ҳайқириқларию ҳамду санолар остида Жамоа билан бирга Худонинг уйига борардим. Байрам нишонлагани оломон билан борардим. Шуларни эслаб, юрагим пора–пора бўлмоқда. Тур, эй қиз Қуддус! Кечаси билан Худога илтижо қилиб чиққин! Юрагингни Раббийга сувдай тўкиб солгин! Қўлларингни узат осмонга, Фарзандларинг учун ёлворгин Унга! Ахир, улар очликдан ҳушсиз ётибди Ҳар бир кўчанинг бошида.
Выбор основного перевода