Аммо ёввойи ҳайвонлар бу ерда ётар, Уйлар йиртқичлар билан тўлар, У ерда бойқушлар жойлашар, Эчкилар у ерда шаталоқ отар.
Қалдирғочу турнадай нола чекдим, Мусичадай оҳ–воҳ қилдим. Юқорига қарайвериб, кўзларим толди, Эй Раббий, эзилдим, ёрдам бер менга!
Бундай мусибат дастидан йиғлаб, фарёд қиламан, Яланғоч, оёқ яланг юраман, Чиябўридай увиллаб, фиғон чекаман, Бўта каби бўзлаб йиғлайман.