Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Агар қўшнингизнинг тўнини гаровга олган бўлсангиз, кун ботмасдан олдин тўнини қайтариб беринг. Ҳеч ким тегирмонни ёки тегирмон тошини гаровга олмасин. Шундай қилса, у ҳаётни гаровга олгандай бўлади. Мусофир ва етимга ноҳақлик қилманг, беванинг кийимини гаровга олманг. Етимларнинг эшакларини ҳайдаб кетадилар. Беванинг ҳўкизини кафиллик сифатида олиб қўядилар. Тунни кийим–кечаксиз, яланғоч ўтказади, Совуқда уларнинг ёпинадиган нарсаси йўқ. Фосиқлар беванинг фарзандини Онасининг қучоғидан юлиб олади, Камбағалнинг чақалоғини гаровга олади. Овқатингизни очлар билан баҳам кўринг, Уйсизларга уйингиздан жой беринг. Яланғочни кўрганингизда кийим беринг, Яқинларингиздан ёрдамингизни аяманг.” бировга жабр қилмаса, гаровга олган нарсасини қайтариб берса, ўғирлик қилмаса, очга нон, яланғочга кийим берса, камбағалу мазлумларга жабр етказса, ўғирликка қўл урса, гаровга олган нарсани қайтармаса, бутларга сиғинса, жирканч одатларга тақлид қилса, бировга зулм ўтказмаса, қарздорларидан кафиллик талаб қилмаса, ўғирлик қилмаса, очга нон, яланғочга кийим берса,
Выбор основного перевода