Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша инсон Худога ибодат қилади, Худо эса уни қабул қилади. Худонинг ҳузурига у шодлик билан киради, Чунки Худо уни солиҳлик йўлига қайтаради. Камбағалларни шундай эздиларки, Уларнинг ноласи Худога етиб борди. Улуғ жамоа ичра Ҳамду сано айтишимнинг сабаби Сенсан. Сендан қўрққанлар олдида онтимни адо этаман. Мен, Худога шукрона қурбонлигини қил, Мен, Худойи Таолога онтингни адо қил. Оғир кунда Менга илтижо қилгин, Сенга нажот бераман, Сен эса Менга мақтов айтасан.” Шунда ёрдам сўраганингизда, Эгамиз жавоб беради, Фарёд қилганингизда, “Шу ердаман”, деб айтади. Орангиздан зулм бўйинтуруғини йўқ қилганингизда, Бармоқни бигиз қилиб, ҳақорат айтишни бас қилганингизда, Менга ёлвормасларидан ҳам олдин Халқимга жавоб бераман. Гапираётган пайтининг ўзидаёқ Уларга қулоқ тутаман.
Выбор основного перевода