Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгам юқоридан қўл узатиб, мени тутди, Баҳайбат сувлардан мени чиқариб олди. Кундуз куни ҳам улар зулматда қолишади, Ёп–ёруғ кунда ҳам пайпасланиб юришади. Ваҳима уларни сув тошқинидай босади, Тунда бўронлар уларни учириб кетади. Эй Худо, мени Ўзинг қутқар, Сувлар бўғзимга қадар кўмди. Мадад сўраб, силлам қуриди, Томоқларим қақраб кетди, Эй Худойим, Сени кутиб, кўз нурим сўнди. Сувлар кўтарилиб ошди бошимдан, “Адо бўлдим” дедим ичимда. “Эй Эгам, қайғули дамларимда Сенга қилдим илтижо, Илтижоларимни Сен эшитдинг. Ўликлар диёрининг қаъридан фарёд кўтардим, Сен эшитдинг овозларимни. Сенинг ҳузурингдан Қувилганман, дедим ўшанда, Лекин муқаддас Маъбадингни Яна кўраман!
Выбор основного перевода