Улар зулматдан қочиб қутула олмайдилар. Ҳа, улар шохлари ёнган дарахтга ўхшайдилар. Худонинг нафаси уларни учириб юборади.
Сен менга қувват бериб, жангга юбординг, Менга қарши отланган ёвни олдимда бош эгдирдинг.
Сен чексиз гуноҳларинг билан, Савдо–сотиқдаги ноҳақликларинг билан, Ўз саждагоҳларингни булғадинг. Шунинг учун Мен ичингдан олов чиқардим, Сени куйдириб ташладим. Одамларнинг кўзи олдида кулингни кўкка совурдим.