Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Агар Мен Садўмда элликта бегуноҳ одамни топсам, — деди Эгамиз, — уларнинг ҳақи–ҳурмати учун бутун шаҳарга раҳм қиламан. Эгам солиҳлигим учун мени мукофотлайди, Айбсизлигим учун мени тақдирлайди. Аюбга гапириб бўлгандан кейин, Эгамиз Темонлик Элифазга шундай деди: “Сен ва икки дўстингдан жуда қаттиқ ғазабдаман, чунки сен Мен ҳақимда тўғри сўзларни айтмадинг. Аюб эса тўғри гапирди. Энди еттита буқа ва еттита қўчқор олиб, Аюбнинг ёнига боринглар. Ўша ерда ўз гуноҳларингиз учун Менга куйдириладиган қурбонлик келтиринглар. Аюб сизлар учун ибодат қилади. Мен унинг ибодатларини қабул қиламан, сизларга аҳмоқлигингизга лойиқ жазо бермайман. Сизлар Мен ҳақимда тўғри сўзларни гапирмадингиз. Аюб эса тўғри гапирди.” Эгам солиҳлигим учун мени мукофотлайди, Айбсизлигим учун мени тақдирлайди. Шу сабабли Эгам мени пок деб билди, Солиҳлигимга яраша мукофот берди. Қўли ҳалол, қалби тоза инсонлар, Сохта нарсаларга кўнгил қўймаганлар, Ёлғондакам онт ичмаганлар. Намоён қилмоқ учун айбсизлигимни Қўлларимни юваман, эй Эгам. Қурбонгоҳинг атрофида юраман,
Выбор основного перевода