Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Эй инсон, Сидон шаҳрига юзлан, унга қарши башорат қилиб айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: эй Сидон, Мен сенга қаршиман! Сени жазолаб, сен орқали муқаддаслигимни аён қиламан, шу тариқа орангда Ўзимни улуғлайман. Ўшанда Эганг Мен эканлигимни билиб оласан. Мен сени даҳшатли ўлатга гирифтор қиламан. Кўчаларингда қон дарё бўлиб оқади. Душманларинг сенга ҳар томондан ҳамла қилади, одамларнинг жасадлари шаҳар ичида ётади. Ўшанда Эганг Мен эканлигимни билиб оласан.»” Гўмер халқининг ва шимолдаги Тўхармо юртининг барча лашкари сенга эргашади. Сенинг лашкарларинг ниҳоятда кўпдир. шимолдаги олис юртингдан кўп халқларни эргаштириб келасан. Ҳа, бу чексиз отлиқ лашкарни, бир тўда буюк қўшинни тортиб келасан. Мен сени орқага қайтариб, судраб келаман. Сени узоқ шимолдан олиб чиқиб, Исроил тоғларига олиб келаман.
Выбор основного перевода